«қоидабузарлик» тегли мақолалар


Тошкентда машинани 170 км/соатдан ошириб ҳайдаган 17 ёшли йигитнинг онаси жаримага тортилди
11 январ 2024, 20:02

Тошкентда машинани 170 км/соатдан ошириб ҳайдаган 17 ёшли йигитнинг онаси жаримага тортилди

Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди
3 январ 2024, 11:05

Наманганда қоидабузарликлари билан мақтанган ҳайдовчи олтита модда билан жаримага тортилди

Наманганда ўзганинг Mersedes-Benz русумли автомашинасини давлат рақамларисиз ва гувоҳномасиз бошқараётган йигит Instagram’да йўл ҳаракати қоидаларини қандай бузаётгани ҳақида видео жойлади. У олтита модда бўйича жаримага тортилди.

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди
12 апрель 2023, 17:44

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Malibu автомобилига сохта рақам тақиб, бир нечта қоидабузарликлар содир этди. Унинг айтишича, сохта рақамни таниши орқали Москвада ясаттирган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди
11 апрель 2023, 12:24

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди

Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан бери 152 марта қоидабузарлик қайд этилган Hyundai аниқланди. Жарималарнинг умумий суммаси 410 миллион сўмга тенг.

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди
22 январ 2023, 11:01

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди

Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Эслатма: 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш бошланади
24 ноябр 2022, 15:19

Эслатма: 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига кўра, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Ҳайдовчи тезликни оширса 1 балл, қизил чироқда ўтса 3 балл жарима ёзилади. Бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси 15 суткага қамалди
30 август 2022, 20:28

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

Тошкентнинг Чилонзор туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. У ҳужжатлари йўқлиги ҳамда белгиланмаган жойда қайрилиб олгани учун уни тўхтатган ЙҲХББ ходимларидан яширинишга уринганини айтди.

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди
10 май 2022, 18:25

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги республика автомобиль йўллари 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари билан бойиганини маълум қилди. Улардан 4 таси хавфсизлик камари ва мобиль телефон билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлайди. Фоторадар ва камералар манзили.

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади
5 апрель 2022, 09:17

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.

«Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман». Тошкентда қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди
26 август 2021, 11:39 1

«Мен замминистрнинг иккинчи хотиниман». Тошкентда қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатди

Тошкентдаги тунги рейд давомида қоидабузар аёл ва унинг укаси ЙПХ ходимларига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган ва кўполлик қилган. Аёл ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, ҳужжатларини тақдим этмаган. Унинг укасидан ҳужжатлар талаб қилинганида, у «Тошкент фуқаросиман» дея, ҳужжатлари йўқлигини айтади. Ушбу фуқароларга тегишли чора кўрилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қўлланма: Йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақидаги видеоларни юбориш ва мукофот олиш тартиби
11 май 2021, 12:23 1

Қўлланма: Йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақидаги видеоларни юбориш ва мукофот олиш тартиби

Январь ойидан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги видеоларни исталган видеоёзув мосламасидан, шу жумладан смартфонларда ёзиб олиб, юбориш мумкин. dyhxx.ejarima.uz сайтида аризани қандай расмийлаштириш мумкинлигини батафсил тушунтирамиз. Мукофотни хайрия ишлари учун йўналтириш мумкин.

UZB рақамли машина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди
7 декабр 2020, 21:39

UZB рақамли машина ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди

Тошкентда қизил чироқда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган UZB рақамли Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси жаримага тортилди.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди
1 октябр 2020, 17:55

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, симёғочга бориб урилди

Тошкентда инпектордан қочиб тезликни оширган Lacetti ҳайдовчиси олтита автомобилга шикаст етказиб, охирида йўл ўртасидаги симёғочга бориб урилди. Ҳодисадан ҳеч ким жароҳатланмади.

Олмалиқ ҳокимининг 20 ёшли ўғли 17-марта жаримага тортилди
1 октябр 2020, 12:41

Олмалиқ ҳокимининг 20 ёшли ўғли 17-марта жаримага тортилди

Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 17-марта жаримага тортилди. У ўз қоидабузарлиги видеоларини TikTok ва Instagram саҳифаларини жойлаштириб борган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг