«Ўзтрансгаз» 10 январдан бошлаб «Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида» табиий газ истеъмоли кескин ошганини маълум қилди.

«Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик обектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узулуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, UzGasTrade АЖ билан шартнома тузган ҳолда магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш шохобчаларига тўғридан-тўғри уланган барча корхоналарга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди», — дейилади хабарда.

Ушбу корхоналарга газ узатиш об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда қулай шароит вужудга келиши билан тикланади ва бу ҳақда алоҳида хабар қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев газ босими кескин тушиб кетиши кутилаётгани муносабати билан масъул раҳбарларга «икки кун туриб беришни» сўраган аудиомурожаатни йўллаган эди. Ушбу мурожаатда у АГТКШ ва корхоналарига газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилди.