«ўзтрансгаз» тегли мақолалар


Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган — «Ўзтрансгаз»
6 ноябр 2023, 18:28

Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган — «Ўзтрансгаз»

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Ўзбекистоннинг «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган. Об-ҳаво илиқ бўлгани сабабли улардан газ олиш ҳозирча бошланмаган. Энергетика вазири аввалроқ кунлик газ олиш қуввати 18−20 млн кубометрдан 30 млн гача оширилишини таъкидлаган эди.

«Барча АГТКШлар учун сотув нархи бир хил». Энергетика вазири айрим «заправка»лар учун имтиёзлар борлигини рад этди
13 сентябрь 2023, 11:14 1

«Барча АГТКШлар учун сотув нархи бир хил». Энергетика вазири айрим «заправка»лар учун имтиёзлар борлигини рад этди

Жўрабек Мирзамаҳмудов баъзи газ қуйиш шохобчалари учун имтиёзли нархлар борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат етказиб берувчилари барча «заправка»ларга газни ягона нархда сотади, деди энергетика вазири.

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди
21 август 2023, 10:13

«Ўзтрансгаз»га бошқарув раиси в.в.б. тайинланди

«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда
3 март 2023, 15:35

Ўзбекистон Россиядан газ импорти учун инфратузилма тайёрламоқда

Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси Россиядан «импорт қилинадиган табиий газ ҳажми ички транспортировка ҳажмларига аралашмаслиги учун» ўз инфратузилмасини тайёрламоқда, деб маълум қилди «Ўзтрансгаз».

Улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газдан узилди
13 январ 2023, 21:17

Улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газдан узилди

«Ўзтрансгаз» компанияси аҳоли, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва қозонхоналарни узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида ҳар қандай улгуржи истеъмолчиларга, хусусан, АГТКШлар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга газ таъминоти тўхтатилганини маълум қилди.

2026 йилгача газ экспорти тўхтатилиши мумкин — «Ўзтрансгаз» раҳбари
27 июн 2022, 19:43

2026 йилгача газ экспорти тўхтатилиши мумкин — «Ўзтрансгаз» раҳбари

Ўзбекистон 2025−2026 йилларга бориб газ экспортини бутунлай тўхтатиши мумкин, дея маълум қилди «Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзот Норматов. Ҳозир Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистон газни кимдан ва қандай нархда олмоқда, депутат нима учун норози?
22 июн 2022, 08:47

Ўзбекистон газни кимдан ва қандай нархда олмоқда, депутат нима учун норози?

Депутат Расул Кушербаев Ўзбекистон маҳаллий ва хорижий компаниялардан сотиб оладиган газ нархларини маълум қилди. У хориж корхоналари нархларининг юқорилигидан норозилигини билдириб, бу ҳолатни «ватанидан кўра пулни кўпроқ яхши кўрадиган айрим амалдорларнинг қилмишлари» билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.

Газ импортидан қўрқиш керак эмас — «Ўзтрансгаз» раҳбари
18 май 2022, 17:20

Газ импортидан қўрқиш керак эмас — «Ўзтрансгаз» раҳбари

«Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзот Норматов Ўзбекистон қазиб олиш ҳажми камайиши ва ички талаб ортиши ортидан газни импорт қила бошлаганини айтди. «Импорт қилишдан ҳеч қачон қўрқиш керак эмас. Иқтисодиётимиз тўхтамаслигини хоҳласак, биз кафолатланган энергоресурсларни захираси билан бирга таъминлаб беришимиз керак», — дея таъкидлади у. 2021 йилда Ўзбекистонда газни импорт қилиш қиймат жиҳатидан 3 бараварга ошди.

«Ўзтрансгаз» 2021 йилни 2,5 трлн сўмдан зиёд зарар билан якунлади
6 май 2022, 11:09

«Ўзтрансгаз» 2021 йилни 2,5 трлн сўмдан зиёд зарар билан якунлади

2021 йилдаги молиявий ҳисоботлар таҳлилига кўра, «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп соф фойда (10 639,8 млрд сўм) олган ва энг кўп дивиденд (9,5 трлн сўм) тўлаган корхона деб топилди. «Ўзтрансгаз» эса энг кўп зарар (2,5 трлн сўм) кўрган ташкилот бўлди. Давлат иштирокидаги 20 та зарар кўриб ишлаган ташкилотлар орасида иккита футбол жамоаси ҳам бор.

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади
17 ноябр 2021, 21:37 1

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади

17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бунинг натижасида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб берилади. Масалан, Жиззах вилоятидаги 68 та газ қуйиш шохобчасида соат 17:00 дан 23:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди
21 август 2021, 12:42

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бехзот Нарматов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин
6 апрель 2021, 15:08

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин

Молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз», ВЭБ.РФ ва «Газпромбанк» Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини модернизация қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Лойиҳага 618 млн долларгача кредит ажратилиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг