Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сўнгги кунларда Россия ва Қозоғистонда кузатилаётган об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда юзага келаётган қатор ноқулайликлар сабаб ушбу мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Мазкур даавлатларда яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда. Шу муносабат билан, ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.

«Зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентлик Россияда ишлаётган ўзбекистонликларга интернет орқали катта пул эвазига маҳсулот етказиб бериш ҳақида берилаётган эълонлар юзасидан фуқароларни норасмий курьерлик хизматларига ишонмасликка чақирганди.