4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

Йиғилишда Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги «Новза» жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, идорада янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров тайинланди.

Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тайинланди.

мусулмонлар идораси, муфтий
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов