Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ қўйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га етказиб берилаётган табиий газ таъминотини вақтинчалик чеклаш бўйича режа-жадвал тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Режага кўра, белгиланган АГТКШ жуфт кунларида соат 7:00 дан 15:00 га қадар, айримлари эса тоқ кунларида соат 7:00 дан 15:00 га қадар табиий газ билан таъминланиши белгиланган. Режа-жадвал билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

Ҳокимлик амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлишини ва муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрдан Тошкент шаҳридаги «заправка»лар аҳоли хонадонларини газ билан таъминлаш учун ёпилганди. 7 декабрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилганди.