Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонадаги газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.

Об-ҳаво совиб кетиши туфайли аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани боис Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.

АГТКШлар фаолияти тўхтатилмайди. Режа-жадвалига мувофиқ вақтинча чекловлар жорий қилинади. Вазият изга тушиши билан аввал эълон қилинган режа-жадвал асосида таъминот йўлга қўйилади.

«Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аҳоли хонадонларини газ билан таъминлаш учун «заправка»лар ёпилганди.