Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичлари ўз якунига етди ва плей-офф босқичида иштирок этадиган барча терма жамоалар аниқланди. ЖЧ-2022`нинг 1/8 финал баҳслари 3−6 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Учрашувлар тақвими:
3 декабр
- Нидерландия — АҚШ
- Аргентина — Австралия
4 декабр
- Франция — Польша
- Англия — Сенегал
5 декабр
- Япония — Хорватия
- Бразилия — Корея Республикаси
6 декабр
- Марокаш — Испания
- Португалия — Швейцария
Маълумот учун, ЖЧ-2022 плей-офф босқичига Европа қитъасидан 8 та, Осиёдан 3 та, Жанубия Америка ва Африка қитъалартдан 2 тадан, Шимолий Америкадан 1 та терма жамоа йўл олишди.