Йил охирида кўпчилик шаҳар ҳаёти ва кундалик ишлардан чарчайди. Asialuxe Travel буларнинг барчасини бироз вақтга унутиб, жаннатмакон Мальдив оролларига учиб кетишни таклиф қилади.

Мальдив орролари — бу Ҳинд океанидаги кўплаб чиройли атоллар, бутун дунёга таниқли пляжлар, мовий уммон ва бой сув ости дунёсидир. Айнан қишда оролларда «бахмал мавсум» бошланади — яхши об-ҳаво, ёғингарчилик йўқ ва ҳайратланарли даражадаги майин океан.


Қаерда тўхташ мумкин

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолётларида парвоз бор-йўғи олти соатни ташкил қилади. Сокин оролда шинам резорт-меҳмонхонани танлаб, одатий кунларни унутишингиз ҳамда табиат ва яқинларингиз орасида вақтдан завқланишингиз мумкин.

Агар сиз орол муҳитига тўлиқ шўнғишни, маҳаллий аҳоли, маданият ва одамларнинг ҳаёт тарзи билан танишишни истасангиз, яшаш учун бемалол кичик ва шинам гестхаусларни танлашингиз мумкин.


Оролда нималар билан шуғулланиш мумкин

Дам олиб ва куч тўплаб олганингиздан кейин, резорт ва гестхауслар барча ёшдаги меҳмонларига таклиф қиладиган кўнгилочар машғулотлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Дайвинг ёки снорклинг ёрдамида сув ости дунёсига шўнғиш, сёрфинг, яхтада сайр, балиқлар билан сузиш, спа-мажмуаларда тетиклашиш ва релаксация — катталар учун буларнинг барчаси мавжуд.

Кичкинтой меҳмонлар учун эса болалар клубларида қувноқ аниматорлар, интерактив ўйинлар, машғулотлар ва рақслар бор.


Қандай қилиб етиб олиш мумкин

Мальдив оролларига етиб олиш ўйлаганингиздан кўра осонроқ: виза ва қўшимча ҳужжатлар керак эмас, Asialuxe Travel компаниясидан эксклюзив нархлар эса сизни қувонтириши мумкин. Мальдив оролларига комплекс туристик тўпламлар нархи бир киши учун 14,5 млн сўмдан бошланади. Нархга авиачипталар, трансфер, танланган меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш, суғурта ва байрам гала-кечки овқати киради.


Қачон учиб кетиш мумкин

Asialuxe Travel компанияси томонидан чартер рейслар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолётларида амалга оширилади. Тошкент — Мале — Тошкент йўналишидаги биринчи парвоз эса 23 декабрга белгиланган. Рейслар ҳар ҳафта жума кунлари амалга оширилади.

Қуйидаги саналарнинг бирини танлаш ва туристик тўпламни банд қилиш мумкин:

  • 23 дан 30 декабргача;
  • 30 декабрдан 6 январгача;
  • 6 дан 13 январгача;
  • 13 дан 20 январгача;
  • 20 дан 27 январгача.

Бу саналарга Янги йил байрами муносабати билан талаб катта, шу сабабли Asialuxe Travel таътилни олдиндан режалаштиришни ва меҳмонхоналардан хона банд қилишни таклиф қилади.


Йўналишлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни компания сайтида ва (+998) 71 201−77−77 телефон орқали олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобиль иловасини юклаб олишингиз мумкин.

Asialuxe Travel компаниясининг маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel — сизнинг миллий туроператорингиз.

Сайт: asialuxe.uz
Telegram-канал: t.me/Asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.