Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У мазкур лавозимгача ҳам президент протоколи раҳбари сифатида ишлаб келган.

Президент протоколи хизматининг вазифаси

Аксар мамлакатларда Президент протоколи хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Мамлакат президенти ва биринчи хонимнинг хорижий ташрифлари ва мамлакат ҳудудларига ишчи сафарларини, шунингдек, бошқа ички ва халқаро тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
  • давлат раҳбари иштирокида хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига ишчи сафарлари ва бошқа тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг мамлакат президенти ҳамда биринчи хоними иштирокида ички ва халқаро тадбирларни протоколи ва ташкилий тайёрлаш ва ўтказиш масалалари бўйича ишини мувофиқлаштириш;
  • хорижий давлатлар раҳбарлари фаолиятини протокол ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилиш асосида протокол ва ташкилий амалиётни такомиллаштириш;
  • мамлакат президенти номидан хорижий давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарларига, хорижий давлатларнинг таниқли сиёсий ҳамда жамоат арбобларига турли характердаги мурожаатларни тайёрлаш ва юбориш.