Ушбу ҳафтада Facebook ижтимоий тармоғидаги «Потребитель.уз» гуруҳи Тошкентда мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши, жумладан соч ва соқоллари учун ота-оналар жаримага тортилаётгани ҳақидаги пост эълон қилинди эълон қилинди.

Пост муаллифи ота-оналар фарзандининг сочи туфайли туман профилактика инспектори эълон қилганидек 300 минг эмас, балки 1,5 млн сўмдан жаримага тортилганини таъкидлаган.

Яна бир фойдаланувчи 107-мактабда соқол қўйган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганини маълум қилди.

Тошкент ИИБ ушбу маълумотни рад этди: «[Таърифланган] вазият ҳақиқатдан йироқ, ота-оналар мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди».

Бошқарманинг таъкидланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Газета.uz»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги вазиятдан хабардор манбасининг айтишича, ўқувчи мактабга тақиқланган буюм олиб келган. «Унга танбеҳ беришганида, у директор билан тортишишни бошлади. Ота-оналар чақирилган. Уларга ташқи кўриниши учун эмас, балки МЖТК 47-моддаси бўйича жарима солинган», — деди манба.

Таҳририят изоҳ учун пост муаллифи билан боғланди, бироқ ҳозирча жавоб олгани йўқ.

Сентябрь ойи бошида Тошкентдаги 142-мактабда ўқувчиларга соч турмаги учун ИИО ходимлари иштирокида танбеҳ берилган эди. Қонунчиликка кўра, ўғил болаларнинг сочи 2−3 см узунликда бўлиши керак, ички ишлар бўлими мактаб ўқувчилари билан профилактик суҳбат ўтказгани, бирида қайчи топилганини маълум қилди.