Август ойи охирида Тошкент ҳайвонот боғида жирафа Алатау ўлими ҳақида хабар берилган эди. 13 сентябрь куни ҳайвонот боғи жониворнинг ўлими сабабини маълум қилди.

Ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган. Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.

Алатау Ўзбекистон пойтахтига 2016 йилда уч ёшлигида Олмаота ҳайвонот боғидан олиб келинган эди. У Тошкент ҳайвонот боғидаги биринчи жирафа бўлди.

«Бизда унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган эди, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган», — дейилади ҳайвонот боғи хабарида.