Асосий ставка йилига 15% даражада ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида қарор қабул қилинди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

Тафсилотлар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 15% этиб июль ойида белгиланганди, 9 июнь куни 1 фоиз бандга пасайиб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаганди. Март ойида эса 2018 йилдан бери биринчи марта 3 фоизга — 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарилганди.