Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Регуляторнинг матбуот хизмати хабар беришича, унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йилнинг 10 сентябридан ҳозирга қадар асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турганди. Ундан олдин 2020 йилнинг апрелида регулятор асосий ставкани 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.