Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк бошқарувининг оралиқ йиғилишида маълум қилинди.

Маълумот учун, 17 март куни Марказий банк асосий ставкани 3 фоизга ошириб, йиллик 17 фоиз этиб белгилаганди. Регулятор шокларни юмшатиш, миллий валюта алмашув курсининг кескин тебранишларининг олдини олиш, шунингдек, муддатли депозитлар бўйича реал фоиз ставкаларини (1 йилгача) ошириш орқали сўмдаги активлар даромадлилигини ошириш мақсадида пул-кредит шартларини қаттиқлаштирди.