Ўзбекистонда қурилишлар ва ободонлаштириш ишларига кўпинча дарахтларнинг шикастланиши ва нобуд бўлиши ҳамроҳлик қилади. Ушбу муаммога эътиборни қаратишга эса фақат бефарқ бўлмаган фуқароларгина эриша олмоқда.

Демак, 11 август куни блогер Никита Макаренко Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 11 та дарахтга зарар етгани ҳақида хабар берди. Ушбу кўчадаги уйлардан бирининг ташқи фасадини янгилаш бўйича хайрия ишлари вақтида яшил майдонларга ҳам зиён етказилди. Ой бошида эса Чилонзор кўчасини бетартиб реконструкция қилиш давомида 100 дан ортиқ кўп йиллик дарахтлар, шу жумладан, катта қисми 70 йиллик бўлган эманларнинг илдиз тизими жиддий зарар кўргани аниқланди.

Тошкент ботаника боғи илмий ходими Атиргул Холмурзаеванинг тавсиялари асосида Чилонзор туманида яшил майдонларни тиклаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. У 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўсимликларни етиштириш, иқлимлаштириш ва даволаш билан шуғулланади.

Мутахассис «Газета.uz»га илдиз тизимлари шикастланган дарахтларнинг тақдиридан хавотирда бўлган фуқаролар оддий бештагина қадам билан қандай қилиб уларни қутқариб қолиши мумкинлигини сўзлаб берди.