1 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик бўлиб ўтади. Бу ҳақда боғ матбуот хизмати хабар берди.

Мушакбозлик 21:00 да Мустақиллик байрами шарафига ўтказилади.

«Янги Ўзбекистон» боғи Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган. У ерга Тошкент шаҳридан енгил машина (1 соат атрофида) ва жамоат транспортида (2,5 соат атрофида) етиб бориш мумкин.

Эслатиб ўтаммиз, байрам тадбири ўтказилиши сабабли пойтахтнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумкули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.