2022−2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар берди.

Шундан, 39 962 нафари — давлат гранти, 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Уларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қуйидагичани ташкил этади.

  • Кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
  • Масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

Танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни, тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этган.

Бундан ташқари, имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари ҳам очиқланди:

  • 176 мингдан зиёди — умумий қабул параметрлари доирасида;
  • 13 мингдан зиёди — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган.

Имтиёзга эга абитуриентларнинг:

  • 3,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар;
  • 272 нафари «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар;
  • 4,7 минг нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар;
  • 1,9 минг нафари ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
  • 739 нафари Ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари;
  • 1,9 минг нафари эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
  • 379 нафари камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ҳисобланади.