Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари картага муддатидан олдин ташлаб берилади, деб хабар берди Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармони билан давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида 2022 йилнинг 1−4 сентябр кунлари дам олиш куни деб белгиланган.

«Сентябр ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради», — дейилади хабарда.

Шунга кўра, пенсия ва нафақа тўловлари ойнинг биринчи санасигача фуқароларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.

Тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.