Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёлини ўлдириб икки кун давомида Land Cruiser автомашинасида олиб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов воқеага расмий изоҳ берди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур воқеани «жамоатчилик назоратининг суюқлиги ёки текширилмаган ахборот тарқалишини хавфи», дея атади.

Таъкидланишича, 9 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Кичик халқа йўли кўчасида яшовчи Ж.Д.(1987 йилда туғилган аёл) эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилган. Унинг турмуш ўртоғи Х.О. тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09.45 вафот этган.

Суд-тиббиёт экспертиза аёлга «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички кон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги» ташхисини қўйган.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда аёл мурдасини турмуш ўртоғи томонидан «морг»дан уйига қайтариб олиб келган ҳолати қайд этилган», — дейилади баёнотда.

ИИВ ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари текширув ўтказаётганини маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати берган баёнот эса юқоридагидан фарқ қилмоқда. «Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган О.Х. билан шаърий никоҳ асосида оила қурган 35 ёшли аёл Д.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, 10 июнь куни яшаш уйида вафот этган», — дейилади изоҳда.

Бундан ташқари, Бош прокуратура видеолар 10 июль куни мурдани суд-тиббиёт экспертизасидан уйга қайтиб олиб келинганда суратга туширилганига ишонтирмоқда.

Шунингдек, аёлнинг танасида тан жароҳатлари мавжуд бўлмаганлиги айтилмоқда.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2022 йил 14 июль куни жиноят процессуал қонунчилигига биноан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган. Мазкур қарор қонунийлиги Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинган ва 3 август куни комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган, дейилади хабарда.

Шоҳрух Ғиёсовнинг нотўғри ахборот тарқатиш юзасидан ижтимоий тармоқларда юзага келган шов-шувнинг натижалари юзасидан эса тегишли жамоатчилик вакиллари ўзига хулоса чиқариб олишига умид билдирди.