Ўзбекистон президенти душанба — 22 август куни Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Қолаверса, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов душанба кунги брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Ҳафта давомида амалга оширилаётган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида президентимизнинг, хусусан, Самарқанд вилоятига ташрифлари ҳам режалаштирилган», — деди у.

Бундан ташқари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишига бағишланган йиғилиш ҳамда видеоселекторлар ўтказилиши кўзда тутилган.