Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Холхўжаев Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими этиб тасдиқланди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Бу ҳақдаги қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 64-сессиясида қабул қилинди.

Бунгача у 2020 йил декабрь ойидан Иқтисодий тараққиёт ва к қисамбағалликни қартириш вазирининг биринчи ўринбосари, аввалроқ, 2019 йилнинг март ойидан бошлаб эса Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Саидқаҳҳор Холхўжаев (1981 йилда туғилган) Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган. Тошкент молия институтини (2002) ва шу университетнинг магистратурасини (2004) тамомлаган. Ўн етти йил давомида у банк соҳасида ишлаган. 2017−2019 йилларда «Ўзагросуғурта» суғурта компаниясини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов август ойи бошида Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 100 дан ортиқ дарахт илдизларига шикаст етказгани учун президент топшириғига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Худди шу воқеа учун туман прокурори Иззат Бозоров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, Тошкент ҳокими ва шаҳар прокурори Улуғбек Қосимовга эса қаттиқ танбеҳ берилди.

ЎзАнинг хабар қилишича, душанба куни туманга янги прокурор ҳам тайинланган — бунгача Тошкент вилояти Бекобод шаҳар прокурори ҳамда ИИВ ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаб келган Жаҳонгир Мурадов Чилонзор тумани прокурори, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган Алишер Муродуллаев эса туман ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.