2022−2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 27 июль куни якунланди. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, қабул жараёнида жами 1 214 232 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

Бу йил ҳужжат топширганларнинг 395 023 нафари — жорий йил битирувчиларидир. 819 209 нафари эса аввалги йиллар битирувчилари ва улар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим бараварида (150 минг сўм) тўлов қилиши керак.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
  • Масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.

Энг кўп ҳужжат Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан, энг ками эса Сирдарё вилоятидан топширилган.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимотига кўра:

  1. Қашқадарё вилоятида — 140 797 нафар;
  2. Самарқанд вилоятида — 133 610 нафар;
  3. Тошкент вилоятида — 116 251 нафар;
  4. Фарғона вилоятида — 109 938 нафар;
  5. Сурхондарё вилоятида — 106 145 нафар;
  6. Андижон вилоятида — 79 235 нафар;
  7. Наманган вилоятида — 77 607 нафар;
  8. Қорақалпоғистон Республикасида — 75 819 нафар;
  9. Жиззах вилоятида — 74 346 нафар;
  10. Тошкент шаҳрида — 68 545 нафар;
  11. Бухоро вилоятида — 67 663 нафар;
  12. Хоразм вилоятида — 64 351 нафар;
  13. Навоий вилоятида — 54 512 нафар;
  14. Сирдарё вилоятида — 45 413 нафар фуқаро бу йил талаба бўлиш ниятида кириш тест имтиҳонларида қатнашади.

Шунингдек, ДТМ тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентларга 28 июль куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишга рухсат берди.

Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 266 минг нафарга кўп, аввалги йил абитуриентлар сони қарийб 950 минг нафарни ташкил этганди. (2020 йилда — деярли 1,5 млн абитуриент, 2019 йилда 1 млн 66 мингдан кўп).