2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 34,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1125 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой — 983 та;
  • БАА — 73 та;
  • Германия — 27 та;
  • Гонконг — 25 та;
  • Корея — 6 та;
  • Литва — 6 та;
  • Эстония — 2 та.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган ҳақида хабар берилган эди.