Бу йил Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари очиқ ҳавода ўтказилади, деб хабар беради Давлат тест маркази.

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига кўра, имтиҳонлар стадион ва боғларда (хиёбонларда) ўтказилиши керак.

2020 ва 2021 йиллардаги коронавирус пандемияси сабабли ОТМларга кириш имтиҳонлари очиқ ҳавода ўтказилди. Июнь ойи охирида ДТМ вакили Жавлон Нурматов давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, ОТМга кириш имтиҳонлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилиши мумкинлигини айтганди.