Самарқандда аёл киши кийим илгичга рўмол билан ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.uz»га бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

Воқеа 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тойлоқ тумани, «Боғизағон» маҳалласи, Самарқанд кўчасида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Г. И. ўзининг яшаш уйи меҳмонхонасига кириб, кийим илгичга аёллар рўмоли билан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.

Г. И. маҳалладоши 1989 йил 3 октябрда туғилган Х. Облокулов билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келишган. Аёл икки нафар фарзанднинг онаси эди.

Ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланди, дейилади хабарда.

Аввал ҳам яна бир 29 ёшли самарқандлик аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этганди.