Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллалардан бирида яшовчи келин ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Самарқанд вилояти прокуратураси ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри «Боғбонлар» маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи (1993 й.т.) Н.М. «уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш» ташхиси билан РШТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.

2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, кўздан кечирилган, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий текширувга юборилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назоратга ўрнатилган.