Ўзгидромет Фарғона водийси вилоятларида 15−17 июнь кунлари ёмғирлар ёғиши сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфини эълон қилди.

Хавфли ҳудудлар:

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.