Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокими Нуритдин Абдураҳимов касалликдан сўнг вафот этди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Нуритдин Абдураҳимов январ ойида Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди. У 1978 йилда шу вилоятнинг Пскент туманида туғилган.

Ангрен ҳокимлиги сайтида ёзилишича, Нуритдин Абдураҳимов Тошкент молия институтини тамомлаган (бакалавр — 1999, магистратура — 2001).

Ўтган йиллар давомида Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, «Ўзкимёсаноат» компанияси, Иқтисодиёт вазирлигида ишлаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳоким этиб тайинлангунига қадар Абдураҳимов 2018 йилдан Ўзбекистон президенти Администрациясининг етакчи консультанти сифатида фаолият юритган.