Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация (пеня) талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳақда «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонунда кўрсатиб ўтилган.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур қонун билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб, вазирлик ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари эса соҳада давлат назоратини амалга оширувчи орган эканлиги ҳамда уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация (пеня) талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига оқова сувни чиқариш қувурларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча миқдорда оқизган шахсларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳуқуқи берилмоқда.

Қонунда ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга ичимлик суви бериш, қувурлардаги ва конструкциялардаги авариялар чоғида ҳамда ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда, шунингдек фавқулодда вазиятларда ичимлик сувини транспортда етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.