15 майдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Бухоро — Истанбул — Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Парвозлар ҳафтада икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Минеральные Воды (Россия)га парвозлар сонини ошираётганини ҳам маълум қилди. Айни пайтда авиақатновлар якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда, 4 майдан бошлаб улар чоршанба кунлари ҳам йўлга қўйилади.