1 майдан кучга кирувчи янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўл қисмига рухсатсиз, ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди (4-банд).

Сунъий тўсиқлар деганда ҳаракат тезлигини камайтиришга мажбурлаш учун қатнов қисмида махсус ташкил этилган баландликлар тушунилади. 2019 йилда «сунъий нотекисликлар» ўрнатиш бўйича давлат стандарти қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди. Улар «Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби» Россия ГОСТ асосида ишлаб чиқилган.

2018−2022 йилларда мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясида тартибга солинмаган, жумладан, болалар боғчалари ва таълим муассасаларига тўғридан-тўғри туташган пиёдалар ўтиш жойларини модернизация қилиш, ёритиш, сунъий йўл четлари, светофорлар ва видеокамералар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Сунъий тўсиқларни рухсатсиз ўрнатиш кўпинча (бетон, асфальт ёки пластмассадан ясалган тезликни пасайтириш мақсадида фойдаланилади) турар-жойларда, айниқса мактаблар ва болалар боғчалари яқинида кенг тарқалган. Сабаби масъул тузилмалар бунга етарлича эътибор бераётгани йўқ, мамлакатда пиёдалар, айниқса, болаларни машина уриб юбориш хавфи бўлган жойларда бундай тўсиқларни мажбурий ўрнатиш бўйича қатъий белгиланган меъёр ва қоидалар мавжуд эмас. Бундай шароитда фуқаролар, корхона ва ташкилотлар инсон ҳаётини муҳофаза қилиш чораларини ўзлари кўришга мажбур бўлади.

Шунингдек, айнан 4-бандда юридик ва жисмоний шахсларга рухсатсиз нафақат йўл қопламасига шикаст етказиш ёки ифлослантириш, балки уни ўзгартириш ҳам тақиқланди.

Сунъий тўсиқлар ва бошқа йўл ҳаракатини секинлаштирувчи чоралардан фойдаланиш (масалан, йўлнинг эгри чизиғи) Vision Zero («автомобиль йўлларида ўлим учун «ноль бардошлик») стратегиясининг асосий тамойилларидан бири бўлиб, унинг режалари февраль ойида эълон қилинганди.

Аввалроқ янгиланган йўл қоидаларида аҳоли пунктларида рухсат этилган максимал тезликни — 70 км/соатдан камайтирмагани ҳақида ёзган эдик. Республика комиссияси уни йирик шаҳарларнинг маълум жойларида 60 км/соатгача камайтириши мумкин. Мактаблар ва болалар боғчаларида тезлик 30 км/соат, аҳоли турар жойларида 20 км/соатни ташкил этди.