Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти 2021 йил учун «Замонавий дунёда инсон ҳуқуқлари» ҳисоботини эълон қилди. Муаллифлар томонидан дунёдаги воқеалар танқидий баҳоланди ва келгуси йилда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшиланиши учун ҳеч қандай шарт-шароит қайд этилгани йўқ, дея тахмин қилинди.

2021 йил пандемиядан шифо ва тикланиш йили бўлиши керак эди, аммо бу ўнлаб йиллар давомида янада тенгсизлик ва беқарорликни келтириб чиқарди, деди ташкилот бош котиби Аньес Калламар.

«Бадавлат давлатлар вакцина соҳасидаги муваффақиятларидан хурсанд бўлар экан, уларнинг вакцина бўйича кенг тарқалган миллатчилиги сабабли йил охиригача дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғигина қисман эмланди ёки эмланмаган», — деди у. Ўтган сентябрда Amnesty ривожланган мамлакатларда ярим млрд дозадаги вакциналар ортиқча эканлигини аниқлади, бу энг кам эмланган бир қанча мамлакатларни тўлиқ эмлаш учун етарли, деди Калламар.

«Муддати ўтган ва ташлаб юборилган дозалар дунёда ахлоқий меъёрлар йўқолгани, дунёнинг адашганига даҳшатли далил бўлди. Компаниялар менежменти ва сармоядорлари ўзларининг ўта юқори фойдаларини ҳисоб-китоб қилар экан, эмлашни кутаётган одамларга кутиш кераклиги айтилди. Ва ўлиш», — деб ёзди ташкилот раҳбари. Вакцина ишлаб чиқарувчилар ўз билимлари ва технологияларини кам даромадли мамлакатлар билан баҳам кўришдан ўжарлик билан бош тортгани вакциналарга эришишда тенгсизликни кучайтиради, деди у.

Коронавирус пандемияси даврида янги можаролар юзага келди ва эски, ҳал этилмаган можаролар чуқурлашди. Афғонистон, Буркина-Фасо, Исроил/Фаластин, Яман, Ливия, Мьянма, Эфиопия каби давлатларда можаролар халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик қонунларининг оммавий равишда бузилишига олиб келди.

«Халқаро ҳамжамият камдан-кам ҳолларда зарур жавоб қайтарди, жуда кам ҳолатларда адолат қарор топди ва айбдорлар жавобгарликка тортилди», — дейилади баёнотда. Мисол тариқасида Афғонистондаги вазиятни келтириш мумкин, деб ҳисоблайди Amnesty International ташкилоти раҳбари: «Ушбу мамлакатда барча халқаро контингентлар олиб чиқиб кетилиб, ҳукумат қулаганидан ва ҳокимиятга „Толибон“ келганидан сўнг, инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлар биринчи афларда ҳимоя қилган афғон аёллари ва эркаклари тақдир ҳукмига ташлаб қўйилди».

Кўпгина давлатлар муҳожирлар ва қочқинларни ўз ҳудудларига етиб боришларига тўсқинлик қилиб, уларнинг ўз-ўзидан келишига йўл қўймаслик орқали уларни ҳимоя қилиш мажбуриятларидан қочишмоқда. Чиқариб юбориш тактикаси, жумладан, янги кескинлик ўчоқларида, масалан, Беларусь ва Европа Иттифоқи, шунингдек, АҚШ-Мексика чегараларида одатий ҳолга айланди, деди Аньес Калламар.

У, шунингдек, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича йиллик COP-26 конференцияси натижаларини танқид қилди: «Икки ҳафталик музокаралар томонларнинг худбинлиги туфайли издан чиқди ва хиёнат билан якунланди. Давлатлар ҳукумати ҳалокатли исишнинг олдини олиш чоралари бўйича келиша олмаган ҳолда ўз халқларига хиёнат қилди».

«Биз масъулиятни, инсон ҳуқуқлари учун жавобгарликни ўз зиммамизга олишимиз ва биргаликда ҳар биримизнинг ҳуқуқларимиз истисносиз, барчамиз манфаати учун ҳурмат қиладиган глобал бошқарувни талаб қилишимиз керак», деди Аньес Калламар.

Дунёда сўз эркинлиги ҳақида

Ҳисоботда айтилишича, 2021 йилда камида 67 давлат сўз, уюшмалар ва йиғилишлар эркинлигини чекловчи янги қонунлар қабул қилди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар ва терговчи журналистларни ўз ичига олган «Pegasus лойиҳаси» терговининг муваффақияти ҳукумат танқидчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари устидан назоратни очиб берди ва мухолифатни йўқ қилиш учун қўлланилган яширин тактикага ойдинлик киритди, дейди ташкилот. Ноябрь ойида АҚШ суди WhatsApp мессенжерининг Пегасус жосуслик дастурларини ишлаб чиқарувчи NSO Group компаниясига қарши даъвоси бўйича қарор чиқарди, бу суд маълумотларини ошкор қилишда муҳим босқич бўлди, дейилади хабарда.

Йил давомида етакчи технология компаниялари ҳам маълумотларни ҳимоя қилиш ва махфийлик қоидаларини бузганликлари учун энг катта жаримага тортилди: Amazon учун 746 миллион евро; 225 миллион евро — WhatsApp; 6,34 миллион евро — Grindr, дея қайд этди Amnesty.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият

Ҳисоботда айтилишича, мамлакат пахта саноатида мажбурий меҳнатга барҳам беришда катта ютуқларга эришган. «Қийноқлар ва шафқатсиз муносабатнинг бошқа шаклларини қўллашнинг айрим кафолатлари» пайдо бўлди, хусусан, БМТ тавсияларига мувофиқ Жиноят кодексига қийноқ тушунчаси киритилди, Омбудсман ҳузурида жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа ёпиқ муассасаларни кузатиб бориш бўйича мустақил равишда жамоатчилик гуруҳлари тузилди, дея қайд этди Amnesty.

Булар билан бир қаторда, ташкилот айрим соҳаларда яхшиланиш йўқлигини қайд этади. Хусусан, «мамлакатда сўз, уюшмалар ва тинч йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқларига нисбатан қаттиқ чекловлар сақланиб қолган».

Жиноят кодексига фикр билдириш борасида киритилган ўзгартиришлар қуйидагича таърифланади: «Туҳмат ва ҳақоратга доир моддалар, шунингдек, «диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини ўз ичига олган материаллар»ни тайёрлаш ва тарқатиш ҳақидаги ноаниқ мазмундаги моддалар сақланиб қолган. Март ойида президентни ҳақорат қилиш беш йиллик қамоқ жазоси билан жазоланадиган жиноятга айланди».

«ОАВ ўз-ўзини цензура қилишга ўтишди ва тобора кучайиб бораётган чекловлар, жумладан, қонунчилик чекловлари остида ишлади… Жиноий ишлар, жарималар ва ҳукумат танқидчиларининг (одатда блоггерлар) қамоққа олиниши қўрқитиш воситаси бўлиб хизмат қилди», — дейилади ҳисоботда. Хабарда мисол тариқасида блогерлар Отабек Сатторий (туҳмат ва товламачиликда айбланган) ва Валижон Калонов (президентни ҳақорат қилгани ва туҳмат қилгани учун ҳибсга олинган, суд-тиббий экспертиза томонидан «руҳий носоғлом» деб топилиб, мажбурий даволашга жўнатилган) келтирилади.

Ташкилотнинг қайд этишича, 2021 йилда 2000 дан ортиқ одам тинч диний эътиқодлари туфайли панжара ортида қолган. Ҳисоботда «кенг тарқалган» аёлларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ вазиятда бирон бир ўзгариш кўрсатилмагани ҳам қайд этилган.

Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муомалаларга келсак, ҳисоботда айтилишича, инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил экспертлар институционал муаммолар ҳал этилмагани, қамоқдаги қийноқлар ҳамма жойда қўлланилгани, гарчи у камроқ маълум бўлса ҳам, қўлланилганидан хавотир билдиришда давом этганини билдиришда давом этаётгани келтирилган. Нишон, Тахиатош, Денов ва Самарқанд вилоятида қамоқда ўлим ҳолатлари ошкор қилинган.