Марказий банк 29 мартдан сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан курсини белгилади. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 12,57 сўмга арзонлади ва 11 474,30 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 42,52 сўмга пасайди ва 12 598,78 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,91 сўмга кўтарилди ва 117,53 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 18 март куни Марказий банк долларнинг расмий курси 7 мартдан буён илк марта пасайганини эълон қилганди.