23 март, чоршанба куни Ўзбекистонда 6 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланган беморлар фақат Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланган. Бу 2020 йил 30 мартдан кейинги энг паст кўрсаткич.

Фото: ССВ

Бундан бир кун аввал 7 киши коронавирус юқтиргани маълум бўлган эди. Шунинг билан республикада умумий касалланганлар сони 237533 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи эса 99 фоизни ташкил этмоқда.