22 март, сешанба куни Ўзбекистонда 7 нафар кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Наманган вилоятида ва 5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бошқа ҳудудларда коронавирус беморлари қайд этилмаган.

Бу 2020 йил 26 апрелдан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Пандемия бошидан коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 237 527 кишига етди.

Коронавирусдан соғайганлар жами 235 187 кишига етди, соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

21 март куни Ўзбекистонда 12 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган эди.