11−15 март кунлари Ўзбекистонда кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Ферғона, Бешариқ;
  • Андижон вилояти: Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманлари.

Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5−9 март кунлари ҳам кучли ёмғирлар ёғиши сабаб 9 та вилоятда сел келиш хавфи эълон қилинганди.