Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 2021 йилда допинг туфайли спортдан четлатилган ўзбекистонлик спортчилар тўғрисида маълумот берди.

Хабарда айтилишича, йил давомида ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда мусобақалар давомида допинг-синамада организмида тақиқланган моддалар аниқлангани учун 14 нафар спортчи Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссияси қарори билан дисквалификация қилинган.

Допинг истеъмол қилиш ҳолатлари асосан оғир ва енгил атлетика, дзюдо, аёллар кураши, самбо, баскетбол, сув полоси, муай-тай ва пауэрлифтинг спорт турларида аниқланган.

Тақиқланган моддалар туфайли қуйидаги спортчилар дисквалификация қилинган:

Ахролжон Фармонов (4 йилга) — жанговар самбо;

Турсунбаев Искандер (4 йилга), Мафтуна Эргашева — пара пауэрлифтинг;

Мухлиса Абдуллаева (3 йилга), Мафтуна Исмоилова (4 йилга) — оғир атлетика;

Бекжон Чеваров (3 йилга) — Пара — енгил атлетика;

Диёрбек Уразбоев (3 йилга), Элбек Абдуллаев — дзюдо;

Мадина Усмонжонова (муддати номаълум) — аёллар кураши;

Фахриддин Хасанов (4 йилга) — муай-тай;

Фаррух Искандаров (4 йилга) — баскетбол;

Даниил Яковлев (3 йилга) — сув полоси;

Султанбек Элмуратов (4 йилга) — юнон-рум кураши;

Давронбек Тургунов — велоспорт.

Рўйхатда келтирилган спортчилар допинг таҳлида мельдоний, метастерон ва унинг метаболитлари, фуросемид сингари тақиқланган моддалар аниқланган.

Миллий антидопинг агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, агентлик томонидан йил давомида Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган 68 га яқин спорт мусобақаларида 660 га яқин допинг-синамалар олиш режалаштирилган.