Бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.

Хабарга кўра, баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги айтилди.

Шунингдек, вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.