«узилишлар» тегли мақолалар


Тошкент шаҳри электр таъминотида асосан режавий ўчиришлар кузатиляпти — «ҲЭТК» масъули
12 июн 2023, 11:16

Тошкент шаҳри электр таъминотида асосан режавий ўчиришлар кузатиляпти — «ҲЭТК» масъули

Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.

«Нима учун йўқ газга пул тўлаяпмиз?» Тошкентдаги маҳаллада «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетди
4 декабр 2022, 23:49

«Нима учун йўқ газга пул тўлаяпмиз?» Тошкентдаги маҳаллада «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетди

Мирзо Улуғбек туманидаги «Темурийлар» маҳалласида «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетгани айтилмоқда. Туман газ ходимлари эса газ келишини айтиб, иш вақтидан кейин қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тошкентдаги шохобчалар олдида эса ички ишлар ходимлари навбатчилик қилишни бошлади.

20 февраль куни Фарғона водийси электр таъминотида узилишлар кузатилади
20 феврал 2022, 12:21

20 февраль куни Фарғона водийси электр таъминотида узилишлар кузатилади

Якшанба куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси таъминоти билан қисқа узилишлар бўлиши мумкин. Бунга сабаб баҳорги мавсумга тайёргарлик кўриш учун юқори кучланишли электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлар олиб борилиши экани айтилди.

Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди
3 декабр 2021, 12:06

Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди

Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида
13 ноябр 2021, 18:49 1

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.

Пойтахтда совуқ сув таъминотида узилиш кузатилади
1 сентябрь 2021, 17:56

Пойтахтда совуқ сув таъминотида узилиш кузатилади

6 сентябрдан 8 октябрга қадар Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида совуқ сув узилиши кутилмоқда. Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади. Узилишлар жадвали.

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда
25 ноябр 2020, 11:31

Тошкент вилоятида электр таъминотидан асоссиз узилишлар учун чоралар кўрилмоқда

Тошкент вилоятида истеъмолчиларни асоссиз равишда электр таъминотидан узиб қўйган Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Фарғонада электр узилишлар бўйича мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди
21 ноябр 2020, 10:00

Фарғонада электр узилишлар бўйича мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди

Фарғона вилоят прокуратураси ҳудудларда 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлари кузатилаётганини аниқлаб, электр тармоқлари мансабдорларига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.

Электр энергиясининг узилишига истеъмолнинг кескин ортиши сабаб бўлди — Энергетика вазирлиги
20 ноябр 2020, 12:32

Электр энергиясининг узилишига истеъмолнинг кескин ортиши сабаб бўлди — Энергетика вазирлиги

Совуқ об-ҳаво туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши таъминотда узилишларга олиб келади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон бериши таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг