Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар ва Оққўрғон туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Унга кўра, Холмирза Ниёзов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Бу вақтга қадар у Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги. Холмирза Ниёзов

Шунингдек, шу вақтга қадар Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги. Фарҳод Омонов

Унинг ўрнига Оққўрғон туманига Алишер Каримжонов ҳоким бўлди. У тайинловга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги. Алишер Каримжонов