Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

«Мақсуда Мустафоева ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Яқин кунларда туман кенгаши йиғилишида янги ҳоким сайлаш масаласи қўйилади», — деди вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.

Унинг сўзларига кўра, охирги марта Мақсуда Мустафоева 3 февраль куни маҳаллабой тизимидаги ишлар доирасида «Гулшан» маҳаллсига келшганда омма олдиди кўриниш берган.

Мақсуда Мустафоева ёшлар билан учрашувда. 2022 йил 3 февраль. Фото: Қарши тумани ҳокимлиги.

2020 йилнинг 4 март куни Қашқадарё тумани халқ депутатлари кенгаши йиғилишида Қарши тумани ҳокимлигига Мақсуда Мустафаева тайинланган эди ва бу билан у вилоятдаги ягона аёл ҳоким бўлганди. Бунгача у вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Мақсуда Мустафоева 2020 йилда Sulton Tex Group атрофида содир бўлганможаро орқали кўпчилликка таниш ҳисобланади. Бу ишда суд ҳоким Мақсуда Мустафоева ва бошқа мансабдор шахсларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва янги кооперация ўртасида контракция шартномаларини тузиш шароитига олиб келган ҳаракатларини ноқонуний деб топган эди.


2021 йилда ижтимоий тармоқларда Қарши туманида 100 млн сўмлик саҳоват маблағлари пул ҳокимлик томонидан ўзлаштириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шундан кейин, 2021 йилнинг 23 июль куни вилоят ҳокимлигида йиғилиш ўтказилган. Унда Қарши туманида Ўзбекистонти президенти сайловларига тайёргарчилик кўриш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилгани айтилган.

2021 йил 12 август куни эса йиғилиш якунларига кўра, бир неча камчиликларга йўл қўйгани учун Мақсуда Мустафоевага ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.

2021 йилнинг сентябрь ойида журналист ва блогерлар билан суҳбат чоғида Зоир Мирзаев Мақсуда Мустафоева ҳақида фикр билдирганди.

«Барчада хато ва камчиликлар бўлади, албатта. Раҳбар сифатида буни танқид қиламан. Яқинда Қарши тумани ҳокими билан суҳбатлашиб, камчиликларини кўрсатдим. Мен бошида унинг ишини кўрмасдан, ҳокимликка тавсия берганимни хатойим деб биламан», — деганди у.