Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан 2021 йилда 52 мингдан ортиқ менат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонун талаблари бузилгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева АОКАда ўтган брифингда маълум қилди.

Давлат меҳнат инспекциясига 2021 йил давомида меҳнат муносабатларига оид жами 24 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 14 455 таси қаноатлантирилган, 8 784 тасига тушунтириш берилган. Шунингдек, 16 105 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 11 963 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар давомида қонунбузилиши ҳолатларни бартараф этиш мақсадида иш берувчиларга 1000 та ёзма кўрсатма ҳамда 2 169 та тақдимнома киритилиб, 11 141 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 20 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилган.

Текширишлар: 2021-йилда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 27471 та (2020 йилда — 19226 та) текшириш ва ўрганишлар ўтказилди. Бунинг натижасида эса 52 530 та (2020 йилда 40081 та) меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонун талаблари бузилганлиги аниқланган.

Қонун бузилиш ҳолатлари улуши:

  • иш ҳақини тўламаслик бўйича — 12,31%,
  • меҳнат шартномаларни расмийлаштириш бўйича — 6,18%,
  • меҳнат таътиллар бўйича — 4,89%,
  • ишдан ноқонуний бўшатиш — 4,19%,
  • бўш иш ўринларни яшириш — 10,05%,
  • ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича — 3,52%,
  • меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш — 15,66%,
  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни йўл-йўриқдан ўтказиш бўйича — 16,0%,
  • меҳнат шароитлари бўйича иш жойларида аттестация ўтказиш — 4,1%,
  • ходимларни шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалар билан таъминлаш — 5,28%,
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш, расмийлаштириш бўйича — 4,3%,
  • иш ва дам олиш вақтига риоя этмаслик — 1,27%
  • бошқа масалалар бўйича — 12,25% ташкил қилган.

Мажбурий меҳнат: пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 146 та мурожаат келиб тушган. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ мониторинглар ўтказилган бўлиб, мониторинглар давомида 65 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Натижада, 5 нафар мансабдор шахслар мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланган. 5 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича эса 48 та ҳолатда ёзма кўрсатма киритилган.

Ўтказилган текширишлар давомида 19967 та меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун бузилиши аниқланган. 1970 нафар айбдор шахсга жами 3 млрд 340 млн сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, ўтган йилда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 810 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Уларнинг 54 тасини гуруҳий бахтсиз ҳодиса, 558 тасини эса оғир бахтсиз ҳолиса ташкил қилган. Шунингдек, яна 198 та ҳолатда ҳодиса ўлим билан тугаган.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши жароҳатланган, улардан 238 нафари ҳалок бўлган, 632 нафарии оғир тан жароҳатини олган ва 37 нафари енгил турдаги жароҳатлар олган.

Бахтсиз ҳодисалар натижасида 596 нафар айбдор мансабдор шахслар жами 1 млрд 380,9 млн сўм жаримага тортилган қўллаш бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган ва 199 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.