Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Худудгазтаъминот» АЖ табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчиришни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Хонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк „ENTER“ тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг», — дейилади хабарда.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда фуқаролар газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин бўлади.