ОТМ, коллеж ва лицейларда ўқув йилининг иккинчи ярми онлайн тарзда бошланиши муносабати билан Uzbekistan Airways чипталар масаласида қўшимча баёнот билан чиқди.

2022-йил 23-февралгача, шу жумладан, бепул парвозларга чегирма сақланиб қолган ҳолда, 24-январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган авиачипталарни 23-февралга қадар бепул қайта брон қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, талабалар ОТМ деканатидан маълумотнома ва талабалик гувоҳномасини тақдим этсалар, харид қилаётган савдо жойларидан 50% чегирма билан авиачипталарни расмийлаштиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни кечаси ССВ ва СанЭпид хизматининг таклифига асосан 24 январдан бошлаб барча олий давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда барча таълим шакллари ва турлари бўйича таълим масофавий (онлайн) шаклга ўтказилиши белгиланди.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 21 январь соат 9:30 дан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10−06, 71−246−97−45, 71−246−28−63) мурожаат қилиш мумкин.