Душанба куни ижтимоий тармоқларда Наманганда олинган видео тарқалди, унда ўнлаб одамларнинг йўл бўйлаб тўхтаб турган машиналар орасидан югуриб юргани ва узоқдан шовқин-сурон эшитилаётгани акс этган. Эътиборлироқ интернет фойдаланувчилари мушакларнинг милтиллашини кўрди, бироқ баъзи Telegram-каналлари шаҳар аҳолиси йўлни тўсиб қўйгани ҳақида хабар тарқатди.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарида айтилишича, видео 31 декабрь куни тасвирга олинган ва ундаги одамлар аслида вилоятнинг бош арчаси ўрнатилган «Афсоналар водийси» боғини тарк этаётган бўлган.

Шу куни вилоят ҳудудида норозилик чиқишлари ва намойишлар ҳамда кўнгилсиз холатлар содир этилмаган, дейилади баёнотда.

Видеони жамоат тартибини сақлаш тадбирларида иштирок этган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бири суратга олган.

Баёнотда айтилишича, ўша куни истироҳат боғида ИИБ ЖҚБ, ТЕҚКБ, ҲПБ, ППХва ЖТСБ, Кинология хизмати, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ хамда Миллий гвардиядан жами 253 нафар ходим хизматга жалб қилинган.