Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди, бу ҳукуматнинг 1 январдаги қарорида акс этган.

Аббосжон Мирзораҳимов — тарих фанлари номзоди. Термиз давлат университетида бакалавриатни (1997−2001 йй.), Ўзбекистон Миллий университетида магистратурани (2001−2003 йй.), Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих институтида аспирантурани (2006 й.), Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2011−2012 йй.) тамомлаган.

У бунга қадар Маданият ва спорт ишлари вазирлигида (Маданият вазирлиги ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги этиб қайта ташкил қилинган) турли лавозимларда, қолаверса, президент Администрациясида ишлаган.

Тайинловга қадар институтга 2019 йилнинг февралидан бери Нодирбек Сайфуллаев раҳбарлик қилиб келаётганди.