Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 8-ўринни эгаллади.

21 тур давом этган шахмат мусобақасида франциялик спортчи Максим Вашиер Лаграф тайбрейкларда польшалик Ян Кшиштоф Дудани мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик шахматчилар Жавоҳир Синдаров 13,5 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 12 очкодан жамғариб 46 ва 47-ўринларди эгаллашди. 26 ёшли Жаҳонгир Воҳидов 10,5 очко билан 90-ўринни банд этди.

Мусобақа якунларига кўра Топ-10 қуйидагича кўриниш олди:

  1. Максим Вашиер Лаграф — 15 очко.
  2. Ян Кшиштоф Дуда — 15 очко.
  3. Алиризо Ферузжа — 15 очко.
  4. Данил Дубов — 14.5 очко.
  5. Левон Арониян — 14 очко.
  6. Шаҳрияр Мамедяров — 14 очко.
  7. Владимир Артемиев — 14 очко.
  8. Жавоҳир Синдаров — 13.5 очко.
  9. Владимир Федосеев — 13.5 очко.
  10. Григорий Опарин — 13.5 очко.

Маълумот учун, блиц баҳсларида 180 нафар шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа регламентига кўра соврин жамғармаси 350 000 долларни ташкил этиб, шундан 1-ўрин учун 60 000 АҚШ доллари, 2-ўрин учун 50 000 АҚШ доллари ва 3-ўрин учун эса 40 000 АҚШ доллари ажратилган. 8-ўринни эгаллаган Жавоҳир Синдаров 14 000 АҚШ долларига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпион бўлган эди.