4 декабрь куни Андижон давлат университетига талабаларнинг ота-оналари мажлисига келган 28 ёшли аёл 4 қаватдаги таъмирланётган зинадан пастга йиқилганди.

Дарё нашри манбасининг тасдиқлашича, аёл 9 декабрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон филиали реанимация бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Аввалроқ, у бинонинг 4 қаватида уяли алоқа телефондан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тўсиқлар билан ўралмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилгани ва оғир тан жароҳати олгани ҳақида ёзгандик.

Ўшанда университет биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган «S.Haus» МЧЖ ишчилари зинапояларнинг тўсиқларини олиб ташлаб, қурилиш ишларини амалга оширилгани аниқланганди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан «S.Haus» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилинганди.