«Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 60/59-сонли йўловчи поезди 9 декабрдан бошлаб қўшимча равишда ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳам қатновни амалга оширади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.

Поезд 16, 23, 30 декабрь кунлари амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.

Қатнов Тошкент марказий ҳамда Андижон темир йўл вокзалларидан йўлга қўйилади.